Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир. Одам шу куни яратилган. У шу куни жаннатга киритилган, шу куни жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини албатта берур” – дедилар.
Абу Ҳурайра р.а. айтади:
- “Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга:
- “Мен ўша соатни биламан” - деди.
“Менга унинг хабарини бер. У ҳақда менга бахиллик қилма” – дедим.
“У (соат) асрдан сўнг қуёш ботгунча” – деди.
“Қандай қилиб асрдан кейин бўлиши мумкин? Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Мусулмон банда ўша (соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса” – деганлар-ку? Мазкур соатда намоз ўқилмайди-ку?” – дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом:
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади, демаганларми?” – деди.
“Ҳа” – дедим.
“У худди шунинг ўзи” – деди.
(Имом Термизий, Абу Довуд ва Насоий ривоят қилишган)
Икковлари:
“У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир” – деганлар.
Абу Саид Xудрий розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар:
“Албатта Аллоҳ дуони бекор қилмайди, балки дуоҳонга уч нарсадан бири бўлади: ё унинг дуосини шошилтириб (яъни дунёнинг ўзида) беради, ёки оxиратига ғамлаб қўйяди, ёҳуд шунинг баробарида унга келаётган балони даф қилади”.
(Имом Аҳмад ва Ҳоким ривояти)
Мадина Шукурова киритди...!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3