Иши жуда яхши экан. Ҳаридорлар ҳам ундан мамнун экан. Ён атрофдаги қассобларга қараганда кўпроқ гўшт сотар экану ҳар дойим сўраганларга "Минусда чиқдик" дер экан. Уйга қайтётганида ҳам "ҳаа фалончи, бугун сўйган гўштиз тугап кетибти, яхши бўлдими?" дейишса, "минусда чиқдик", деб қўяверар экан. Одамлар унинг шу гапидан ношукур деб, бора-бора ёмон кўра бошлашибти. Бир куни шу маҳаллада бир маросим бўлиб қолибди. Бу маросимда халиги қассоб ҳам бор экан. Суҳбатлашиб ўтирилганда бир ёши улуғроқ отаҳон қассобга қараб: - ҳа қассоб ука, нега сен ҳар дойим нолиганинг-нолиган. Гўё сени қилаётган ишингни ҳеч ким билмайдигандай. Ҳаммадан кўп гўшт сотасану яна "минусда чиқдик" дейсан, дебти. Шунда қассоб бир оз жилмайиб, жавоб қилибди: - Э отаҳон, мен кун бўйи гўшт сотаман. Куним шу дўконда ўтади. Охиратим учун ҳеч нарса қилолмайман. Бу мен учун бир минус бўлса, умримнинг яна бир куни ўтганлиги иккинчи минус. Минусда чиқдик деганимни маъноси шу дебти.
PS. Демак биз ҳам на Қуръон ўқимасак, на бир илм таҳсил қилмасак, на бир инсоннинг хожатини чиқармасак, билайликки шу куни МИНУСДА чиқибмиз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 15