Сартарош:
- Ҳарбий хизматни ўтаганмисиз?
- Ҳа, ўтаганман.
- Қаерда?
- Чеченистонда
- Демак, Чечнистонда а?
- Худди шундай. Чечнистонда ўтаганман.
Яна бироз ўтгач сартарош мижозини яна саволга тутибди:
- Хизматни қаерда ўтагандингиз?
- Чеченистонда.
- Қаерда, қаерда?
- Чеченистонда дедим-ку!
Орадан яна бироз вақт ўтгач сартарош яна сўрабди:
- Шундай қилиб ҳарбий хизматни Чеченистонда ўтаганман, денг.
- Ҳа, ҳа, ҳа! Чеченистонда ўтаганман.
Бироз ўтгач сартарош яна шу саволни бермоқчи бўлганида мижоз ғазабланиб:
- Дўстим! Хизматни Че-че-нис-тонда ўтаганман, деб эллик марта айтдим сенга. Нега ҳа деб сўрайверасан?
Сартарош:
- «Чеченистон» деганингда сочларинг тикка-тикка бўлиб кетяпти. Баҳонада мен ҳам осонгина сочларингни оляпман-да...
© Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 10