2-қисм.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Катта отишма бошлади. Серхио, Федер ва Камила жуда мерган эдилар. Улар отган беш ўқдан деярли учтаси аниқ тегарди. Ҳеч ким асосий базага хабар беришга улгурмади. Серхио ва унинг шериклари ҳамма харбийларни қириб ташлашди. Ҳожиакбар ва унинг бешта шериги Серхио асирига айланишди. Ҳожиакбар унинг одамлари “НББ” тўдасининг қўлига тушиб қолишди. Оз куч билан жиддий рақибни енгиб ташлаган Серхио гуруҳ ичида ўз нуфузини ўрнатди.
- Энди нима қиламиз Серхио, - Федер ҳужумдан сўнг унга савол берди.
- Бу ердан ҳозироқ кетамиз. Тайёрланинглар.
- Асирларчи ?
- Хабиб ! Отиб ташла. Улардан бизга фойда йўқ.
Ҳабиб тўппончани ўқладида, ҳамма асирларни отиб ташлади. Ҳожиакбарни отмади. Унинг оғзи берк эди.
- Буни нима қиламиз Федер каттасига ўхшайди, - Ҳабиб
- Уни қолдир, биз қандай кучга эга эканлигимизни қолганларга айтсин.
Серхио ҳам фикрни мақулади. Ҳожиакбар кўзини Серхиодан узмасди. Агар қўллари бойлоғ бўлмагани худди уни еб қўйгудек қараб турарди. Хуллас, Ҳожиакбар тирик қолди. Бироқ яхшигина ярадор эди. Уни топиб олишлари қийин бўлиши учун, катта харсанг тошлар орасига қўлларини боғлаб кетишди. У шу зайлда бир ҳафда ётди.
“НББ” гуруҳи эса тезлик билан тоғлар орасидан қочиб қолишди. Шу тунда улар қўшни Тожикистон орқали Россияга чиқиб кетишди.
Москва. Гуруҳ аъзолари рус мамлакатига етиб келишди. Уларни Павел исмли рус йигити кутиб олиб, шаҳар четидаги дала-ҳовлига жойлади. Уларга гуруҳнинг яна бир аъзоси қўшилиши керак эди. Шундан сўнг Федер гуруҳни тарк этади. Унинг вазифаси фақатгина йигитларни Ўзбекистонда йиғиш бўлган. Хуллас, гуруҳ дала-ҳовлида биринчи миссияни қабул қилишни ва ўзбекистонлик йигитни кутишарди. Тушликдан сўнг ҳамма уйқуга кетди. Серхиони кундузи ухлайдиган одати йўқ эди. У фурсутдан фойдаланиб Крузга телефон қилди.
- Жаноб Круз биз Москвадамиз.
- Яхши. Ўзбекистонлик йигитни кўрдингми ?
- Йўқ. У бизни Россияда кутиб олиши ва гуруҳга қўшилиши лозим эди. Лекин ундан дарак йўқ. Павел ҳам у тўғрисида билмас экан.
- Бугун тунда уни кўрасизлар.
- Яхши.
- Серхио мени эшит. “Катталар”нинг қулоғига сени Ўзбекистонда қилган моҳирона “ишларинг” етиб борибди. Баракалла ўғлим. Фахрланаман сен билан. Сен энди, “НББ” сардорсан ҳисобланасан. Бу юқоридан келган буйруқ. Гуруҳни бошқар. Гуруҳ салкам 2 ой давомида бирга бўлади. Шерикларинга паст баҳо берма. Улар ўз “ишининг” моҳир усталари. Шу қатори улардан эхтиёт ҳам бўлгин. Мана шу 2 ой давоми сизларга турли хил миссиялар берилади ва буларни бажарасизлар.
- Топшириқлар асосан қандай бўлиши мумкин ?
- Сен ижрочисан холос. Сени топшириқнинг қандайлиги қизиқтирмасин !
- Тушунарли. Бу иш учун менга қанча тегади ?
- Жуда кўп. Ақлинга сиғмайдиган даражада. Агар иш зўр битсагина. Ҳозир пулни ўйлама. Кўпроқ иш тўғрисида бош қотир ўғлим. Бу сен учун охирги қотилликлар бўлиши мумкин. Энди ўзбекистонлик йигитга келсак, уни исмини билмайман. Ўзинг танишиб оласан. У сенга асосий шерик бўлади. Фақат шуни биламан холос. Ишни яхшилаб ўргат, у қўлини бирон марта қонга ботирмаган. Аммо хар қандай ишга тайёр йигит.
- Биринчи топшириқ қаёрда бўлади ?
- Парижда.
- Қандай ?
- Кейин биласан. Ҳозир эмас. Гуруҳ тўлиқ йиғилсин. Кейин Францияга йўл оласизлар.
Суҳбат шу ерга келганда якунланди. Кечки овқат пайтида Серхио Круз билан бўлиб ўтган гапларнинг айримларини айтиб берди.
- Демак Парижга борамиз ! – Камила.
- Шундай жонгинам, бироқ у ерда “Эфиль” минорасини кўргани эмас. Бошқа мақсадда.– Серхио.
- Тушунарли.
Шу пайт эшикдан Павел кириб келди.
- Яхши ўтирибсизларми ?
- Тинчликми Павел, нега келдинг ?
- Дўстларимни бир кўргим келди, - у кулди.
- Қанақа дўст ! Ақлини ишлат аҳмоқ.
- Ҳазил. Серхио бунча юрагин тор. Сенда иш бор !
- Қанақа ?
- Тун бир жойга бориб келамиз.
- Тушундим. Энди кет бу ердан ! Бизни гаплашадиган гапларимиз бор.
Павел шу кетганича, ярим тунда Серхиони олгани келди. Тун яримдан оққанда улар шаҳар марказига йўл олишди.
Охирги қисмдан парча)
Кечки овқат пайтида Серхио Круз билан бўлиб ўтган гапларнинг айримларини айтиб берди.
- Демак Парижга борамиз ! – Камила.
- Шундай жонгинам, бироқ у ерда “Эфиль” минорасини кўргани эмас. Бошқа мақсадда.– Серхио.
- Тушунарли.
Шу пайт эшикдан Павел кириб келди.
- Яхши ўтирибсизларми ?
- Тинчликми Павел, нега келдинг ?
- Дўстларимни бир кўргим келди, - у кулди.
- Қанақа дўст ! Ақлини ишлат аҳмоқ.
- Ҳазил. Серхио бунча юрагин тор. Сенда иш бор !
- Қанақа ?
- Тун бир жойга бориб келамиз.
- Тушундим. Энди кет бу ердан ! Бизни гаплашадиган гапларимиз бор.
Павел шу кетганича, ярим тунда Серхиони олгани келди. Тун яримдан оққанда улар шаҳар марказига йўл олишди.
Серхио Алонсо биринчи марта Россияда бўлиши. Унга рус мамлакати ёқди. Ярим тун бўлса ҳам кўчадаги машиналар қатновидаги уловлар сони кўп эди. Бир-биридан бежирим чироқлар, шаҳарга ўзгача завқ бериб турарди. Москва тунда ҳам гўзал ди. Серхио кўчаларни томоша қилиб кетар экан ичида ўйлади.
“Қани эди, мана шундай мамлакатга яхши ниятда келсанг-у дам олиб ҳаётдан завқ олсанг. Хаёт қизиқ-а, менда ҳамма муҳтож бўлган нарса яни пул бор. Лекин ҳаммада бўлган қалб, меҳр, юрак ва виждон деганлари менда мавжуд эмас. Эссиз, хаётим. Мана шу ишлар якунланса албатта бошқача ҳаёт кечираман. Албатта !”
Машина шаҳар марказига етиб борди. Бироқ тўхтамай, йўлда давом этди. Улар шаҳарни кесиб ўтиб яна бир қишлоққа етиб келишди. Машина баланд қилиб қурилган уй олдига келиб тўхтади. Уй чироқлари ёниқ эди.
- Келдик. Туш машинадан Серхио !
- Қаёққа олиб келдинг мени ?
- Бу профессор Евгений Романовичнинг уйи. Сенга нимадир бериши керак. Бу топшириқда бор.
Улар пастга тушишди. Эшик қўнғироғини босишгандан сўнг, оқ ҳалат кийган чиройли бир қиз чиқди. Павел унга юзланди.
- Хайрли кеч, профессор уйдами ?
- Ха шу ерда. Сизларни кутяпти ? Марҳамат.
Ичкарига киришди. Уй жуда хашаматли қилиб айланмачасига бунё қилинганди. Улар уйга киришмади, аксинча оқ ҳатал кийган рус қизи уларни ер тўлага бошлади. Серхио ўзини анча босиқ тутарди. Бироқ бегона жойда, бундай нотаниш кимсалар қуршовида бўлиш, хар доим ҳам хавфли бўлиши испан учун ёд тушунча эмас эди. Ер тўлага тушишгач Серхио хайрон қолди. Бу ер тўла эмас. Кўпроқ офисга ўхшарди.
- Хайрли кеч Павел ! Яхшимисан ? – уларни қари доктор қарши олди.
- Салом Евгений Романович ! Бу Серхио, испаниядан.
- Павел, сен энди боравер, биз Серхио билан гаплашадиган гапимиз бор.
Улар ёлғиз қолишди.
- Ичкарига кирамиз.
- Кетдик.
Профессор Евгений Романович ва Серхио кичик бир хонага киришди. Хонадан куйган резинани иси келарди. Хонада хеч нима йўқ эди. Серхио хайрон бўлди. Бироқ сўрамади. Шунда профессор хонанинг ўртасидаги катта темирни кўтарганди, темир тагида қандайдир катта қути бор экан.
- Тушинг Серхио.
- Бу нима ?
- Бу лифт. Пастга тушамиз. Қани бўла қолинг, лифтга киринг.
Серхио чўнтагига қўлини солдида, АҚШда сотиб олган бежирим пичоқчасини ушлаб қўйди. Серхио лифтга тушди. Орқасидан рус доктор ҳам. Лифт оғзи автоматик ёпилиб, улар пастлай бошлашди.
- Қанча пастга тушамиз ?
- Айтсам, қўрқиб кетмайсими ?
- Йўқ.
- Бор йўғи, 540 метр.
- Нима бор пастда ?
- Лоборатория.
- Тушунарли.
Серхио бошқа гапирмади.
Ниҳоят лифт пастга тушди. Ҳақиқатдан ҳам профессор 540 метр чуқурликда лоборатория ташкил қилган экан. Серхио бундан хайратга тушди. Улар узун йўлак бўйлаб юриб, битта катта ва қоронғу залга киришди. Доктор чироқни ёқди. Зал анча катта эди. Зал тиббий асбоб-ускуналар билан тўла. Ўртада оқ ойнали вакум турарди. Унинг ичида эса бир йигит ярим ялонғоч ётарди.
- Мана кўринг !
- Ким бу ?
- Сизни шеригингиз!
- Ўзбек шу бўладими ?
- Ха. Бир ой олдин олиб келишганди.
- Унга нима бўлди ? Нега бехуш ?
- Кичик тажрибани бошидан ўтказди. Тез орада ўзига келади. Хавотирга ўрин йўқ.
- Қандай тажриба ? Мен умуман хеч нимани тушунмаяпман.
- Бу тажрибанинг исми “интрафлеция”, рус тилида айтганда “қайта тирилиш” дейилади. Ҳаммасини секин тушуниб оласиз !
- Исми нима бу йигитни ?
- Санжар !!!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 8