РАЙҲОН ИФОРИ.
Хаётий хикоя.
Дадам қўшни маҳаллада яшовчи онамни ўзи топмаган. Томорқа қўшнимиз Соли тоға «Шу қизга уйлансанг кам бўлмайсан» деб қулоғига қуявергач, бир хафта йўлини пойлаб, бир кўришдаёқ яхши кўриб қолган экан.
Ўзи Кўприк бошимиз кичкинагина жой, лекин ўша вақтнинг қизларида ҳаё ўта кучли бўлиб, улар фақат ўз кўчасидангина юришар, эхтиёж бўлмаса қишлоқнинг бу томонига ўтишмас экан. Марғилондай шаҳарда ҳамшираликка ўқийдиган, ёзадиган шеърларини деворий газетага ҳам чиқаришга ийманадиган онам бекитиқча рубоб чалиб юрадиган дадамга манзур бўлиб, ақлу-хушини ўғирлаб қўйган дейишади. Бироқ, тўй дарровгина бўлиб қолмай,