МАЪСУМ ГЎДАКЛАР
Бир оилада ота, она, онанинг онаси ҳамда бир қизалоқ билан бир болакай яшарди. Улар шаҳардан 70км узоқликда турардилар.
Бир куни она касал бўлиб қолди. Табиб тез операция қилмаса, ўлиб қолиши мумкинлигини айтди. Операция учун эса пул йўқ эди. Ота танишларидан қарз топиб келиш учун шаҳарга йўл олди.
Бемор она болалар кўз ўнгида қийналар, оғриққа чидолмай инграрди. Қўшни хотинлар зиёратга чиқиб, қайтаётганларида, Аллоҳ комил шифо берсин, деб қўйишарди. Бу ҳолни кўрган болалар катта оналаридан сўрадилар:
- Аллоҳ ким? У ҳақиқатда онамизга шифо бера оладими?
- Ҳа, албатта. Аллоҳ ҳар ишга қодир. Сизлар ҳам дуо қилинглар, шифо беришини сўранглар. Сизларнинг дуоларингизни яхш
“Аллоҳ қаерда? Нима сабабдан У Ғазо учун қасос олмаяпти?”, дея савол берувчиларга
Имом Муслим, Имом Аҳмад, Имом Насоий ва Имом Абу Довудлар Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилишган: Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига саҳобаларидан иборат бир гуруҳ одамлар келишди ва: “Эй Аллоҳнинг расули, биз ўзимизда шудай бир ҳолатни сезяпмизки, у ҳолатни айтишга ҳам қўрқамиз. У ҳолат бизда бўлишини хоҳламаймиз”, дейишди. Шунда Пайғамбаримиз: “Сизларда шу ҳолат бўляптими”, деб сўрадилар. Саҳобалар: “Ҳа”, деб жавоб беришди. Пайғамбаримиз эса: “Мана шу ҳақиқий иймондир”, дедилар.
Асосий мавзуга киришишдан олдин ушбу ҳадисни яхшироқ тушуниб олайлик. Шайтон - мўминларнинг душмани. У
ҲАМИЙЯТ
Византия императори Михаилнинг ўғли Теофел Аббосий халифа Муътасимнинг Хуррамийларни қувишга қаратилган ҳужумини ғанимат билиб ислом чегараларига тажовуз қилди. У Византия давлати чегараларига энг яқин шаҳар бўлмиш Испартага ҳужум қилди. Шаҳарни ёқиб юбориб харобага айлантирди. Шаҳар аҳлидан эркакларни қатл қилиб аёллар ва болаларни асирга олди. У ердаги оз сонли ислом қўшини уларга қарши туриб бера олмади. Румликлар асирлар ва ўлжаларни олиб ғалабадан маст бўлган ҳолда Амурияга қайтишди.
Бу пайтда халифа Муътасим пойтахт Самаррада мажлисда эди. Бу шаҳарга Муътасим асос солиб уни хилофат пойтахти қилган эди. Ўшанда халифанинг қўлида бир қадаҳ сув бўлиб уни ичмоқчи бўлиб турган
Агар Аллоҳ таоло бирон ишда нажот берса, енгиллик берса, бомдод намозини ўқигандим, шу сабабли ҳал бўлди, ёки садақа қилган эдим шунга, ёки зикр-дуоларни лозим тутгандим, шу сабабли ишим ўнгланди, дея кўрмагин. Балки, “Аллоҳ таоло Ўзининг раҳмати ила нажот берди”, дегин.
Аллоҳ таоло айтади: “Амримиз келган пайтда Ўз раҳматимиз ила Солиҳга ва у билан бирга иймон келтирганларга нажот бердик ва ўша куннинг шармандалигидан қутқардик. Албатта, Роббинг Ўзи ўта қувватлидир, ўта иззатлидир”, Ҳуд сураси, 66-оят.
https://t.me/arabicuz
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Тоифда қилган дуолари
«Аллоҳим сенга қувватим заифлигидан, ҳийлам озлигидан ва одамлар қўлида хор бўлишдан шикоят қиламан. Эй Раҳмлиларнинг раҳмлиси! Мени кимларга ташлаб қўйдинг. Менга қаҳр қиладиган душмангами? Ёки ишим қўлида бўлган яқин кишигами? Агар менга нисбатан ғазаб қилмаётган бўлсангку аҳамият бермайман. Лекин офиятинг мен учун энг кенг нарса. Осмонларни ёритувчи, зулумотларни нурлантирувчи ҳамда дунё ва охират ишларини ислоҳ қилувчи Юзинг нури ила Ғазабинг менга лойиқ бўлишидан ёки ғазабинг менга тушиб қолишидан паноҳ тилайман. То рози бўлгунингча розилигингни сўрайман. Сендан бошқа бирор куч-қувват йўқ, фақат Сен биландир».
Имом Табарон