Пайғамбар дедилар: "Менга оламда,
Уч нарса ёқимли бўлди, англаб ол!
Намоз хушнуд этар, дилим ҳар дамда,
Бири мушку атр, ва бири АЁЛ!"
Кимни рози қилай аввал, сиз айтинг,
Дея, пайғамбарга қилинди савол.
Уч марта онангни, сўнгра отангни,
Деб, эрдан олдинга қўйилди АЁЛ.
Мўминларга ваъда қилинди жаннат,
У ерда абадий саодат, иқбол.
У ерда бор сонсиз, саноқсиз неъмат,
Жаннат ҳурлари ҳам, аслида АЁЛ.
Ҳаво қилган эди, битта хатони,
Бу сўзим хатодир, балким, эҳтимол?,
Жаннатдан чиқарди, Одам атони,
Фитнаси шайтондан каттадир АЁЛ.
Зулайҳо макрига қоламиз қойил,
Ой билан беллашар, бу ҳусну жамол.
Юсуфни ўзига айлади мойил.
Сенсиз эркак зоти яшолмас, АЁЛ!
Дунё яралгандан то шу кунгача,
Хилқатингни