»
— Йиллар ўтгани сайин ҳамма ҳам улғайиб, эс-ҳушини йиғиб оларкан. Аслида, ўзим ҳам унчалик кекса эмасманку-я, аммо ҳозир қарашларим анча ўзгарган. Ёшлигимда хато ишларим кўп бўлгани учун ҳам, болаларимга доим қаттиқ турдим. Уларнинг тарбиясига, юриш-туришига аҳамият қаратдим. Ортидан ёмон гап эшитмаслик учун қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Шукрки, шу кунгача фарзандларим ҳақида бирор ножўя сўз қулоғимга чалинмади. Аммо…
Катта ўғлимни уйлаганимга беш йил бўлди. Навбат кичигига етганда, рафиқам жуда кўп қизларнинг эшигига борди. Қиз гоҳ ўғлимга ёқмаса, гоҳ аёлим бурнини жийириб келарди. Охир-оқибат оиламизга мос келадиган оилани, ота-онаси бамаъни бўлган бир қизни топдик. Ҳаммадан кўп ўғлимнинг оғзи қулоғида. Очиғини айтганда, ўғлим ташқи кўринишга катта эътибор қаратгани учун ҳам, қизларнинг чиройига қараб танлаётганини билардим.
— Албатта, ёқтирганингга уйланишга ҳақлисан, бироқ чиройни биринчи ўринга қўйма, болам…
— Дадажон, ахир ҳар куни кўрадиган одамим кўнглимга ёқиши керак-ку, биринчи ўринга эмас-у, иккинчи ўринга қўяман-да!
Гапларимни ҳазилга олиб, танбеҳларимга у қадар бош қўшгиси келмасди кенжамнинг. Мен ҳам яшайдиган ўғлим дедим-у, келинимизнинг ота-онасига қараб, баҳо бериб қўя қолдим. Келиннинг ота-онаси чиндан зиёли одамлар. Гап-сўзи, юриш-туриши ҳавас қилса арзигулик даражада ва замонавий. Хуллас, иккала томон бир-биридан мамнун, бекаму кўст тўйни ҳам ўтказиб олдик.Келинимиз бошқа келинлар сингари эрта туриб, кўча-ҳовлиларни супуриб юрганида ҳаммаси жойидадек туюлди ва ҳатто бундан бошим осмонга етиб, уларни хорижга, дам олишга юбордим. Ҳаммаси мана шундан кейин бошланди.
— Дада! Ойи!.
Катта ўғлимнинг остонадан бақириб кирадиган одати йўқ эди.Аёлим иккимиз хавотирдан сакраб тушдик.
— Тинчликми,нега бақирасан?!
— Э-э ойи, кўрмайсизми келинингизни,нима ишлар қилиб юрибди?!
— Вой, шўрим, сенинг хотининг нима ҳам қиларди, ювошгина-ку ўзи.
— Ойи-и! —онасининг гапини бўлди ўғлим. —Мен кичкина келинингиз ҳақида гапиряпман, менинг хотиним у қилган ишни қилса, ўлдириб қўярдим-ку!
— Ўзингни босиб ол, болам. Нима бўлди ўзи? —дедим мен.
— Дада,бу келинингиз менга интернетдан SMS ёзибди.Ҳа, бу келинимиз замонавийдир-да, деб «Яхши дам олинглар келин, укамга салом айтинг»,деб қўя қолгандим.Эртаси куни бир дунё расмларини юборибди. Ҳар хил расмлар, уларни сизларга кўрсатишга ҳам уяламан рости.
— Янги келиннинг қайноғасига хабар ёзиши уят, фаросатсизлик-ми?!
— Ҳа, бу жуда катта муаммо эмас-ку, ўғлим, балки ҳозир бу оддий ҳолдир-да, ҳ-ҳалиги..
— Соддасиз-да,ойи, соддасиз, дада! Мана бу расмларни кўринглар!.
Ўғлим ўша митти қутисини онасининг бурнига олиб келиб,нималарнидир кўрсатганди,хотиним бечоранинг ранги оқариб, ўтириб қолди.Орада мен катта ўғлимни сўкиб кетдим, «Йўқ жойдан муаммо чиқарма!» деб бақирдим. Аммо ўша расмларни кўргач…Келиним (ҳар ҳолда, биз келин деб биладиган қиз) очиқ кийимларда суратга тушган,буниси ҳам у қадар қўрқинчли эмаску-я, лекин бегона эркаклар билан қўл ушлашиб…хуллас, алламбало суратлар эди. Бугунги жадал ҳаётимиз қанчалар тезлик билан илгарилаётганини, ёшларимиз кийинишдан тортиб гапиришгача ғарбга тақлид қилаётганини биламан.Лекин бунчалар замонавийлик!
— Бегона йигитлар белингдан ушлаб турганда расмга тушишга тушибсан,буни ҳеч бўлмаса, тўйдан кейин йўқотмайсанми аҳмоқ! — Ўғлим ҳовли ўртасида ўзига келолмай бақирарди.
— Ҳали Икромжон кўрса нима бўлади?—аёлим ҳамон шок ҳолатида базўр гапирди.
— Эҳ, онажоним, буни ўша латта ўғлингиз кўрмаган дейсизми?Кўрмай қоладими ахир, ҳозир ҳамманинг қўлида телефон, интернет бўлса! Бу аҳмоқ келин ким-кимга, менга дўстлик таклифини юборган анави сўтак эрига юбормай қолармиди?!Ўлдириб қўйгим келяпти иккаласини ҳам, ўлдириб.
— Бас қил, етар!—гапга нуқта қўйдим мен.— Келишсин, кейин гаплашамиз
Ўғлим ва келиним дам олишдан қайтгач, бу масалани ўзаро ўртага ташладик.Афсуски, ўғлим келинимизнинг бу суратларини тўйдан аввалроқ кўрган ва бир-икки эътироз беришдан нарига ўтмаган экан.
Хулоса:Оилада эркак адашса бир нави, аёл адашса бутун миллатга путур етади.
Эндиям ишонмайсизми рашксиз эркакка Жаннат харомлигига?!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3