Ҳудайбия сулҳидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг 7 йили муҳаррам ойида (милодий 628) 200 отлиқ, 1600 пиёдадан иборат қўшин билан Хайбарга юриш бошладилар. Хайбарга бориб, яҳудийларга сулҳ таклиф қилдилар. Таклиф рад этилгач, асҳобни жиҳодга чорладилар. Йигирма кунда яҳудийларнинг мустаҳкам қалъалари таслим бўлди. Ҳазрат Али яҳудийларнинг машҳур саркардаси Марҳабни ер тишлатдилар. Хайбар ғазотида яҳудийлардан 93 киши ўлди, мусулмонлар 15 та шаҳид беришди, ғазот асносида муслима аёллар ҳам жанг майдонига чиқишди.
Ҳудайбия сулҳидан кейин мусулмонлар мушриклардан омонда бўлишган эди. Хайбарнинг фатҳи билан эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларига оид «яҳудий муаммоси» ҳам ҳал бўлди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев