Тўғри сўз: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир».
Калимаи шаҳодат: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ».
Иқрорлик сўзи: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман».
Калимаи тавҳид: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд (у) йуҳйи ва йумит(у) ва ҳува ҳаййул ла йамут(у), бийадиҳил хойр(у) ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир».
Танҳолигига иқрорлик сўзи: «Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман. Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир. Мақтов Аллоҳгадир. (Аллоҳ) тирилтиради ва ўлдиради. Аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди. Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир».
Калимаи радди куфр: «Аллоҳумма инни аъузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам. Ва астағфирука лима ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб».
Куфрни қайтариш сўзи: «Аллоҳим, Сендан ўзим билганим ҳолда Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман. Сендан ўзим билмаганим ҳолда ширк қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни тилайман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан».
Калимаи истиғфор: «Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтуҳу ъамдан ав хотоан сиррон ва ъаланийаҳ. Ва атубу илайҳи миназ замбиллази аъламу ва миназ замбиллази ла аълам. Иннака анта ъалламул ғуйуб».
Гуноҳларни кечириш сўзи: «Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўрайман. Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган ҳамма гуноҳларимни кечишини сўрайман. Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Аллоҳга қайтаман. Албатта, Сен ғайбларни билгувчи Зотсан».
Калимаи тамжид: «Субҳаналлоҳ вал ҳамду лиллаҳ ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазим. Ма шааллоҳу кана ва ма лам йашалам йакун».
Улуғлаш сўзи: «Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқдир. Ва мақтов Аллоҳгадир. Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Аллоҳ улуғдир. Мутлоқ куч ва қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир. Аллоҳ ниманики хоҳласа, бўлади, ниманики хоҳламаса, бўлмайди».
Иймони мужмал: «Аманту биллаҳи кама ҳува би асмаъиҳи ва сифатиҳи ва қобилту жамийъа аҳкамиҳи ва арканиҳи».
«Аллоҳни исми ва сифатлари билан танидим ва барча буюрган ҳукмларини қабул қилдим».
Иймони муфассал: «Аманту биллаҳи ва малаикатиҳи ва кутубиҳи ва расулиҳи вал йавмил ахири вал қодари хойриҳи ва шарриҳи миналлоҳи таъала вал баъси баъдал мавт».
Мўминликнинг батафсил ифодаси: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, расулларига, охират кунига, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳнинг хоҳиши билан бўлишига ва ўлимдан кейин қайта тирилишга ишондим».
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2