1. Иймон;
2. Намоз;
3. Рўза;
4. Закот;
5. Ҳаж.
Иймонда еттита фарз бор:
1. Аллоҳга ишониш;
2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш;
3. Аллоҳнинг китобларига ишониш;
4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш;
5. Охират кунига ишониш;
6. Қадарга – яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ишониш;
7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш.
Таҳоратнинг фарзлари тўртта:
1. Юзни тўла ювиш;
2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш;
3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш;
4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш.
Ғуслнинг фарзлари учта:
1. Оғизни яхшилаб чайиш;
2. Бурунни ачиштириб, яхшилаб чайиш;
3. Баданнинг ҳамма жойига сув етказиб ювиш.
Таяммумнинг фарзлари тўртта:
1. Ният;
2. Пок тупроқни қасд қилиш;
3. Икки қўлни тоза тупроққа уриб юзга суриш;
4. Икки қўлни тупроққа уриб, тирсак билан қўшиб қўлларга суриш.
Намознинг фарзлари ўн иккита бўлиб, олтитаси намоз ташқарисидадир, улар «намознинг шартлари», дейилади:
1. Баданнинг (жунуб, таҳоратсизлик, ҳайз, нифосдан) пок бўлмоғи;
2. Кийимнинг пок бўлмоғи ва авратнинг тўсилмоғи;
3. Намоз ўрнининг пок бўлмоғи;
4. Намозни ўз вақтида ўқимоқ;
5. Қиблага юзланиб ўқимоқ;
6. Дилдан (холис) ният қилмоқ;
Олтитаси намоз ичида бўлиб, улар «намознинг рукнлари», дейилади:
1. Намозга такбири таҳрима билан кириш;
2. Қиём;
3. Қироат;
4. Рукуъ;
5. Сажда;
6. Қаъдаи охир.
Яна қуйидагилар ҳам фарздир:
1. Илм олиш;
2. Амри маъруф ва наҳий мункар;
3. Ҳайз ва нифос илмини билиш;
4. Ризқни ҳалол йўл билан топиш;
5. Шариат ҳалол деб белгилаган нарсаларни ейиш.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2