Қуддусга яқин ердаги Мута деган мавзеда бошланган урушга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунё ҳукмдорлари қатори Бусро (Ҳаврон) амири Шураҳбилга Исломга даъват этиб мактуб билан юборган элчилари Ҳорисни амир томонидан ўлдирилиши сабаб бўлган. Мутада Византия импература Хирақл паноҳидаги Шураҳбил юз минг (бошқа ривоятда икки юз минг) қўшин тўплади. Мусулмонлар сони атиги уч минг эди. Икки ўртада шиддатли жанг бўлди. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод этган қуллари саркарда Зайд, амакилари Абу Толибнинг ўғли Жаъфар, шоир Абдуллоҳ ибн Равоҳа шаҳид бўлишди. Машҳур Ислом саркардаси Холид ибн Валид шу жангда Сайфуллоҳ (Аллоҳнинг қиличи) номини олган
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев