Предыдущая публикация
Ҳижрий 10 йилнинг 9-зулҳижжасида (милодий 632 йил 8 март) Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги бор ҳаж қилишларида Буюк Ислом инқилобининг энг буюк хутбасини ўқидилар. Ўшанда Маккада 124 минг мусулмон тўпланган эди. У зот Қусво деган туяларига миниб, мусулмон умматига хитоб қилган эдилар. Бу хитоб фақат ўшаларгагина эмас, қиёматга қадар келадиган бутун инсониятга қаратилган бўлиб, у тарихга «Вадо хутбаси» номи билан кирди. Уни мусулмон умматининг ўзига хос дастури, дейиш мумкин.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев