56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Калимаи тоййиба: «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур расулуллоҳ». Тўғри сўз: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқдир! Муҳаммад Аллоҳнинг расулидир». Калимаи шаҳодат: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва расулуҳ». Иқрорлик сўзи: «Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ)нинг йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва расули эканига иқрорман». Калимаи тавҳид: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд (у) йуҳйи ва йумит(у) ва ҳува ҳаййул ла йамут(у), бийадиҳил хойр(у) ва ҳува ъала кулли шай’ин қодир». Танҳолигига иқрорлик сўзи: «Танҳо Аллоҳдан ўзга сиғиниладиган (илоҳ) йўқлигига иқрорман. Аллоҳнинг шериги йўқдир. Мулк Аллоҳникидир
  • Класс
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Исломда бешта фарз бор: 1. Иймон; 2. Намоз; 3. Рўза; 4. Закот; 5. Ҳаж. Иймонда еттита фарз бор: 1. Аллоҳга ишониш; 2. Аллоҳнинг фаришталарига ишониш; 3. Аллоҳнинг китобларига ишониш; 4. Аллоҳнинг пайғамбарларига ишониш; 5. Охират кунига ишониш; 6. Қадарга – яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам Аллоҳдан эканига ишониш; 7. Ўлгандан кейин қайта тирилишга ишониш. Таҳоратнинг фарзлари тўртта: 1. Юзни тўла ювиш; 2. Қўлларни тирсаклар билан қўшиб ювиш; 3. Бошнинг тўртдан бирига масҳ тортиш; 4. Оёқларни тўпиғи билан қўшиб ювиш. Ғуслнинг фарзлари учта: 1. Оғизни яхшилаб чайиш; 2. Бурунни ачиштириб, яхшилаб чайиш; 3. Баданнинг ҳамма жойига сув етказиб ювиш. Таяммумнинг фарзлари тўрт
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Ушбу китоб тўлалигича Ислом дини, унинг асослари ва арконларига бағишланган. Унда иймон, ақида ибодат, илм, никоҳ ва талоқ каби муҳим масалалар бўйича энг зарур маълумотлар бор. Шунингдек, китобдан Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли байтлари, саҳобалари ҳақидаги, Мовароуннаҳрдан чиққан машҳур дин уламолари, Ислом дини тарихи билан боғлиқ турли муҳим воқеалар ва жойлар ҳақидаги қимматли маълумотлар ҳам ўрин олган. Муаллиф Аҳмад Муҳаммад. Китоб “Мовароуннаҳр” нашриёти томонидан 2006 йилда нашр қилинган.
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Хайрлашув хитоби», дегани. Ҳижрий 10 йилнинг 9-зулҳижжасида (милодий 632 йил 8 март) Пайғамбар алайҳиссалом сўнгги бор ҳаж қилишларида Буюк Ислом инқилобининг энг буюк хутбасини ўқидилар. Ўшанда Маккада 124 минг мусулмон тўпланган эди. У зот Қусво деган туяларига миниб, мусулмон умматига хитоб қилган эдилар. Бу хитоб фақат ўшаларгагина эмас, қиёматга қадар келадиган бутун инсониятга қаратилган бўлиб, у тарихга «Вадо хутбаси» номи билан кирди. Уни мусулмон умматининг ўзига хос дастури, дейиш мумкин.
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византияга қарши сафарлари ҳижрий 9 (милодий 630) йили Мадинадан ўн тўрт чақирим наридаги Табук шаҳрига бўлди. Табук юриши Расули акрам шахсан ўзлари иштирок этган ғазотларнинг охиргиси бўлди. Табук сафари Вадо ҳажидан кейин бўлди. Унда уруш бўлмаса ҳам, Исломнинг энг қувватли бир қўшини улкан насроний империясининг қудратига кўкрак кериб чиққани учун ҳарбий ва сиёсий томондан кўп зафарлар қўлга киритилган эди. Машаққатли бу ғазот мусулмонлар учун бир синов-имтиҳон ҳам бўлган эди. Унга «Қийинчилик ғазоти» (Ғазватул-Усро), деб ном ҳам берилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинлари Табукда йигирма кун бўлди, бир неча кичик насроний ҳукума
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Ҳижрий 8 (милодий 629) йили бўлган Мута жанги мусулмонларнинг насроний Византия (Болқон, Онадўли, Сурия, Фаластин, Миср, Ливияни бирлаштирган ҳудуд) билан урушларининг дастлабкиси эди. Қуддусга яқин ердаги Мута деган мавзеда бошланган урушга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дунё ҳукмдорлари қатори Бусро (Ҳаврон) амири Шураҳбилга Исломга даъват этиб мактуб билан юборган элчилари Ҳорисни амир томонидан ўлдирилиши сабаб бўлган. Мутада Византия импература Хирақл паноҳидаги Шураҳбил юз минг (бошқа ривоятда икки юз минг) қўшин тўплади. Мусулмонлар сони атиги уч минг эди. Икки ўртада шиддатли жанг бўлди. Унда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод этган қуллари саркарда Зайд, ам
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Макка фатҳидан ўн олти кун кейин Макка ва Тоиф орасидаги, Маккадан ўн чақирим наридаги Ҳунайн водийсида Ҳавозин қабиласи билан бўлган ғазот. Шунинг учун у «Ҳавозин ғазоти», ҳам дейилади. Араб жазирасидаги буюк қабилалардан бўлган Ҳавозин Макка фатҳидан кейин ҳам мусулмонларга душманлигини ташламай, аксинча, кучайтириб юборди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн икки минг кишилик қўшин билан душманга қарши чиқдилар. Ўртадаги жангда дастлаб саросимага тушган мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг журъат ва жасурликларини кўриб, душманга янги куч ва ҳужумга ўтиб, енгишди. Атвос водийсига чекинган душманни ўша ерда жанг қилиб таслим этишди. Мушриклардан етмиш киши ўлди
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Макка мушриклари билан мусулмонлар ўртасида йигирма йил давом этган «Ислом – мушрик» даъволашуви ҳижрий 8 йил 10-рамазон кунида (милодий 630 йил 10 январ) ниҳоясига етди. Шу куни Макка фатҳ этилди. Ҳудайбия сулҳини бузган қурайшийлар мусулмонлар ҳимоясидаги Ҳузоа қабиласига ҳужум уюштиришди. Бундан аввал ҳам улар мусулмонларга кўп зарар етказишган, Исломни йўқотиш учун Мадинага уч марта ҳужум уюштиришганди. Энди ёвузликни жазолаш вақти келган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рамазоннинг 10-куни ўн минг кишилик муаззам бир қўшин билан Макка сари юрдилар. Ўн кундан сўнг жумада Маккага кириб бордилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туя устида Каъбани тавоф қилдилар, каъба ичид
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Мадинадан чиқарилган яҳудийлар Араб жазирасининг катта ва кучли шаҳарларидан, Мадинадан 200 чақиримча масофада бўлган Хайбарда тўпланиб, шаҳарни мусулмонларга қарши бутун арабларни оёқлантириш учун қурилган фасод ўчоғига айлантирган эди. Ҳудайбия сулҳидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг 7 йили муҳаррам ойида (милодий 628) 200 отлиқ, 1600 пиёдадан иборат қўшин билан Хайбарга юриш бошладилар. Хайбарга бориб, яҳудийларга сулҳ таклиф қилдилар. Таклиф рад этилгач, асҳобни жиҳодга чорладилар. Йигирма кунда яҳудийларнинг мустаҳкам қалъалари таслим бўлди. Ҳазрат Али яҳудийларнинг машҳур саркардаси Марҳабни ер тишлатдилар. Хайбар ғазотида яҳудийлардан 93 киши ўлди, мусулмонлар
56943749038112

ИСЛОМ ДИНИ

Ҳижратнинг олтинчи (милодий 628) йили зулқаъда ойининг биринчи душанбасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча асҳоб билан Байтуллоҳ зиёрати учун Маккага йўл оладилар. Аммо улар маккалик мушрикларнинг қаттиқ душманлигига дуч келишди. Шунда эркак-аёл барча асҳоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан биргаликда Ислом йўлида урушиб, жон фидо этишга у зотга байъат қилишди. Бу байъат Ризвон байъати ёки Ҳудайбия байъати, деб ном олди. Бундан саросимага тушган мушриклар Пайғамбар алайҳиссалом билан сулҳ тузиш учун ҳайъат юборишди. Ҳудайбия қудуғи номини олган қишлоқда тарихда мусулмонларнинг биринчи сулҳи қабул қилинди. Ўн йилга мўлжалланган сулҳда шу муддат мобайнида бир-бирига ҳ
Показать ещё