#нимадир
Катталар айтишарди: "кимнидир ҳар доим "ёмон, ёмон" деяверсанг, у чиндан ҳам сен учун ёмон инсонга айланиб боради... "
Инсон табиати шундай экан!
Ўзига қарата айтилган, отилган, битилган- ҳар қандай сўзни, гапни, туҳматни, ёмон муносабатни "ўзимга олмадим", "ўзимни беэътибор тутдим" , "бор-ей деб кетдим" дегани билан, ўзини шундай кўрсатгани билан барибир, ўзига олади...
Оналар айтади: "боламга гапирганимнинг фойдаси йўқ, гапирдим, бирорта гапимни қулоғига олмади... "
Яна кимдир айтади: "гапирдим, у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетди!"
Шахсан ўзимга ҳам яқинларим кўп таълим беради, кўп дашном эшитаман:
"Мана мендан ўргансанг бўлмайдими, ким нима де