#нимадир.
Охирги пайтлар педофилия ҳолатлари жуда кўп содир бўлаётгандай...
Ойда икки марта, уч марта эшитиб қоляпмиз: жабрдийда қизчалар 7 ёш, 10 ёш, 12 ёш...
Она сифатида албатта бу ҳолатларни тез-тез қулоққа чалинаётгани мени ҳам ҳавотирга соляпти, очиғи...
Қизларимга имкон қадар тушунтиришга ҳаракат қиляпман: бегона одам кўчада савол берса жавоб берма, ёнидан тез узоқлаш, ҳилват жойларга, қурилиш бўлаётган объектлар яқинига бора кўрма, бошқа подъездларга бош суқма ва хокозо.
Иш шу даражага бордики, бу ёз қизларимни кўчага ҳам кам чиқарадиган бўлдим. Бирга олиб чиқаман, эрталаб азонда пиёда юриш қиламиз, ўшанда кўчани кўрсатаман, кейин кун давомида ҳам қуёшдан са