ҚИЗ БОЛА ПАЛАХМОН ТОШИ..
(личкамга келган мактуб асосида ёзилди.)
Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин экан. Буни тақдир ёки Аллох томонидан берилган ҳаёт деб атасак ҳам муболаға бўлмайди. Болалигим жудаям бахтли кечган. Еганим олдимда емаганим ортимда дегандек. Холамни қизлари хомиладор бўлганида нохуш ҳодиса содир бўлган. Туғилажак фарзанди эндигина саккиз ойлик бўлганида нобуд бўлган экан. Шу фарзандни тўрт йил умид билан интизорлик билан кутишган эдилар. Уни устига ҳаётини сақлаб қолиш учун бачадонини ҳам операция йўли билан олиб ташлашга мажбур бўлишган. Бироз вақт холамни қизи тушкунликга тушиб қолган. Бу ҳолат ҳар бир аёлга салбий таъсир кўрсатиши табиий. Шу орада бу вазиятдан қ
ЕРДАГИ ЖАННАТ
Муаллиф: Наргиза Усанбоева
Ҳикоя
Ҳозир жуда бахтлиман. Бир кун келиб Аллоҳ мени мана шундай шодликка кўмиб ташлайди, деб ўйламагандим...
Севиб турмуш қурдим. Олти йилим гоҳ ғамгин, гоҳ бахтиёр ўтди. Шу вақт ичида тўрт фарзадимизни тупроққа бердик.
— Мен ота бўламан! Бунисини асраб-авайлаймиз, албатта, қўлингга оласан, — дерди эрим ҳомиладор бўлганимда.
Афсуски, уйдагилар мени кафтида асраса-да, барибир болаларимиз тўққиз ойга етмасдан ўлик туғиларди.
Чексиз орзуларимиз, ҳадсиз умидларимиз бир зумда чиппакка чиқарди. Кейин қайнонам жанжал қила бошлади:
— Сен соғломсан. Хотинингнинг қандайдир касали бор. Шунинг учун боласи ўлиб қолади. Ажраш! Шу вақтгача боланг бўлса, чопқилл