Эркак автобусда ишга отланди. Қовоғини солганча ўйлаб бораяпти:
"Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи".
Елкасининг ортида эса, фаришта қўлига ён дафтар тутганича ёзиб олаяпти: "Ҳаётим оғир, хотиним жанжалкаш, атрофимдагилар товламачи... Жуда ғалати, яна худди шу гаплар. Эҳ.... Нима ҳам қилардим, инсон шуларга буюртма беряптими, демак, у амалга ошиши керак".
ҚИССАДАН ҲИССА: Инсон ҳамиша яхши ният килиб яшаши керак.
Зеро , ўйлаганлари ҳам амалга ошади.
ДУНЁ БОЙЛАРИ ПУЛНИ ҚАНДАЙ ТЕЖАШИ ҲАҚИДА...
Кўп пули бўлишини ким ҳам ҳохламайди дейсиз? Агар сизда жуда катта миқдорда пул бўлганда уни нимага ишлатар эдингиз? Ҳозир пулларингизни нималарга сарфлаяпсиз? Пулни ўз ўрнида тежаб ишлатасизми? Бойларининг бу борадаги тавсияларини келтириб ўтамиз:
Майкл Блумберг, маблағи $34,3 миллиард:
“Ўзингизга қулай бўлган буюм харид қилинг”. Блоомберг халқаро ахборот компанияси акстионери Майкл Блумберг сўнгги 10 йилдан бери паст пошнали, қулай мокасина кияди. У бир чеккада ётадиган ва ҳеч қачон киймайдиган қимматбаҳо оёқ кийимларга пул сарфламайди.
Билл Гейтс, маблағи - $79 миллиард:
“Ўтмишдаги хатоларингиздан тўғри хулоса чиқаринг”. Хато